Финляндияда XVIII асрга оид қалъа 1 еврога сотилди
Олам
−
30 Май 3849 2 дақиқа
Финляндиянинг Котка шаҳри расмийлари давлатга қарашли Senate Properties компаниясидан (давлат идоралари учун биноларни ижарага бериш билан шуғулланади) тарихий “Кюменегород” қалъасини атиги 1 еврога сотиб олди. Бу ҳақда Yle хабар берди.
Қайд этилишича, қалъа ҳудудида қарийб 20 та бино мавжуд бўлиб, умумий майдони тахминан 50 гектарни ташкил этади. Котка шаҳрининг Шаҳарларни режалаштириш бўлими раҳбари Маркку Ханноненнинг маълум қилишича, эндиликда шаҳарга тегишли бўлган “Кюменегород” қалъаси сайёҳлар учун босқичма-босқич очилади. Аввалига гидлар ҳамроҳлигида экскурсиялар ўтказилади, кейинчалик эса бу ерда белгилар ва пиёдалар йўлаклари ташкил этилади.
Финляндия Молия вазирлиги қалъани тўлиқ реконструкция қилиш қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда. Бунгача қалъага эгалик қилган Senate Properties ҳар йили уни сақлаб туриш учун тахминан 200 минг евро сарфлаган.
Маълумот учун, “Кюменегород” қалъаси XVIII-XIX асрлар чегарасида, ўша даврдаги Россия-Швеция чегарасида қурилган. Ўша даврда бу ер Александр Суворов штаб-квартираси бўлган. Кейинчалик қалъа яқинида юзага келган аҳоли пункти император Александр II фармони билан шаҳарга айлантирилиб, Котка деб номланган. Қалъада Россия гарнизони 1917 йилгача жойлашган бўлган. 1939 йилдан 2005 йилгача эса бу ерда Финляндия ҳарбий қисмлари жойлаштирилган. Сўнг қалъа ёпилган. Унинг ичида офицерлар уйлари ва бир нечта казарма мавжуд.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь