Финляндияда ўргимчакларнинг хавфли тури тарқалмоқда
Бу қизиқ
−
21:15 894 2 дақиқа
Финляндияда иқлим исиши сабабли ҳашаротларнинг хавфли тури – сариқ халтали санчувчи ўргимчак тарқалмоқда. Бу ҳақда “Suomen Luonto” илмий журнали хабар берди.
“Финляндияда заҳарли ўргимчак тарқалмоқда – ёт турга иқлим исиши манфаат келтирмоқда”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, айни пайтда у мамлакатда учрайдиган ўргимчаклар орасидаги энг заҳарлиси. У илк бор 2022 йилда Сейли оролида пайқаб қолинган, кейинроқ архипелагнинг бошқа жойларида ва қирғоқда ҳам аниқланган. 2026 йилнинг ёз охирида ушбу тур Порккала ярим оролида ҳам топилган.

Журналнинг қайд этишича, ушбу ўргимчак турининг энг кўп популяцияси Марказий Европада жойлашган. Сариқ халтали санчувчи ўргимчакнинг заҳри инсон организмида кучли яллиғланишни келтириб чиқаради.

Маълумотларга кўра, Финляндияда санчувчи ўргимчакларнинг (сариқ халтали ўргимчакларнинг) тўртта тури учрайди: оддий санчувчи ўргимчак, яшил санчувчи ўргимчак, тасмали санчувчи ўргимчак ва эгри санчувчи ўргимчак. Ушбу турларни бир-биридан фарқлаш унчалик осон иш эмас.

Шунингдек, бу ўргимчаклар кечаси фаол бўлади ва кеч тушганидан сўнг турли ҳашаротларни овлаш учун фаол ҳаракатланади. Кундуз кунлари эса улар паст бўйли ўсимликлар орасида тўқиган зич тўрсимон халтачаларида яшириниб олади. Шу сабабли, ушбу ўргимчакнинг, масалан, ҳашаротлар ишқибози (энтомолог) тўрига тушиб қолиш эҳтимоли бошқа ўргимчакларга қараганда анча паст.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анголадаги Лисима платосига жорий йилнинг февраль ойида уюштирилган экспедиция давомида ёввойи табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти олимлари ниначининг 8 та, чигиртканинг 3 та янги турини ҳамда ультрабинафша нурлари остида товланувчи ўргимчакни кашф этганди.
Live
Барчаси