Финляндия рус тилида ўқитиладиган мактабларни ёпмоқчи
Олам
−
05 Сентябрь
2313Финляндия расмийлари мамлакат шарқидаги фин-рус мактабларини миллий хавфсизликка таҳдид борлиги сабабли ёпмоқчи. Бу ҳақда “Iltalehti” нашри хабар берди.
Нашрга кўра, учта шаҳарда – Лаппеэнранта, Иматра ва Йоэнсууда фаолият юритувчи Финляндия-Россия мактабларида 611 нафар бола таълим олади. Уларнинг 50 фоизи рус тилида сўзлашади ва 37 фоизи учун бу уларнинг она тили. Қолган ўқувчиларнинг она тиллари украин, карелиан, урду, латиш ва инглиз тилларидир. Мамлакат расмийларининг фикрича, бундай муҳит россияпараст ташвиқотни ёйишга уринишларга мойил бўлади.
Қайд этилишича, мактабларнинг ўзлари шаҳарлар маъмуриятига уларнинг фаолияти давом этиши миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлигини маълум қилган. Ушбу таҳдидлардан бири Россия давлат оммавий ахборот воситаларининг ушбу таълим муассасасига эътиборини кучайтириши ва Россия ташвиқотида мактаб ҳақидаги ҳикоялардан фойдаланишдир.
“Биз Финляндияда бир миллат, яъни руслар ўз мактабига эга бўлган вазиятга йўл қўя олмаймиз. Бундай муҳит россияпараст ташвиқотни ёйишга уринишларга мойил бўлади”, дея таъкидлайди манбалардан бири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Финляндия ҳукумати Россия билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктининг ёпилишини “кейинги огоҳлантиришгача” узайтирган эди.
LiveБарчаси