Финляндия россиялик сайёҳлар учун чегарани ёпади
Олам
−
29 Сентябрь 2022
2244Финляндия эртага, 30 сентябрь куни россиялик сайёҳлар учун чегарани ёпиши мумкин. Бу ҳақда “Xelsingin Sanomat” газетаси хабар берди.
Финляндия ҳукумати бугун, 29 сентябрь куни янги чегара режимининг тафсилотлари бўйича қарор қабул қилади.
Қайд этилишича, янги чора-тадбирлар жорий этилгандан сўнг, мамлакатга кирувчи Россия фуқаролари сони икки баробарга қисқаради. Чекловлар фақат сайёҳлар учун амал қилади. Россияликларнинг республикага оилавий сабабларга кўра, ўқиш ёки ишлаш учун кириш имконияти сақланиб қолади. Ҳар бир ҳолат индивидуал асосда кўриб чиқилади.
Нашрнинг ёзишича, киришга рухсат берилмаган сайёҳнинг паспортига тегишли ёзув қўйилади ва виза ҳам бекор қилинади.
Маълумот учун, дам олиш кунлари Финляндия чегарасини деярли 17 000 россиялик кесиб ўтган, бу бир ҳафта олдингига нисбатан 80 фоизга кўп. Божхона маълумотларига кўра, 14–18 сентябрь кунлари Финляндия йўналиши бўйича чегарани 7,7 мингта автомобиль кесиб ўтган, автомобиллар оқими деярли икки баравар кўпайган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси