Финляндия Россия билан чегарасидаги иккита назорат пунктини очди

Олам

image

Финляндия билан чегарада иккита кўп томонлама йўл назорат-ўтказиш пункти қайта иш бошлади. Бу ҳақда бугун, 14 декабрь куни Россия Федерацияси шимоли-ғарбий божхона бошқармаси маълум қилди.

“Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси Финляндия томони ишдаги чекловларни бекор қилди ва Ваалимаа (Торфяновка) ва Ниирала (Вяртсиля) назорат пунктлари орқали йўловчи ва юк ташишни очди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, ярим тундан эрталаб соат 8 га қадар Торфяновка орқали икки йўналишда 24 та юк машинаси, 190 та енгил автомобил, 3 та автобус ва 348 та жисмоний шахс ўтди. 

“Торфяновка” кеча-ю кундуз, “Вяртсиля” эса соат 09:00 дан 21:00 гача ишлайди”, дейилади бошқарма хабарида.

Ўз навбатида, Финляндия Ички ишлар вазири Мари Рантанен Ваалимаа ва Ниирала чегара ўтиш пунктларини очиш тўғрисидаги қарор 14 январгача амал қилишини айтди.

Маълумот учун, Россия ва Финляндия чегарасида жами тўққизта назорат пункти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида Финляндия Бош вазири Петтери Орпо 30 ноябрдан 13 декабргача республика Россия билан чегарадаги барча ўтиш пунктларини ёпишини маълум қилганди. Финляндия томонининг ҳаракатлари Москванинг кескин муносабатига сабаб бўлди. Хусусан, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко бундай қарорни мантиқсиз деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Финляндия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made