Финляндия хоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Спорт

image
Кеча, 31 май куни хоккей бўйича Жаҳон чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Финляндия терма жамоаси Швейцарияни мағлуб етиб, 5-бор жаҳон чемпиони бўлди.

Мусобақа финалида финлар турнир мезбони Швейцария терма жамоасига қарши майдонга тушди. Асосий вақтда жамоалар ғолибни аниқлай олмади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Қўшимча вақтнинг 71-дақиқасида Конста Хелениус ҳал қилувчи шайбани киритиб, Финляндияга 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, Финляндия ўз тарихида бешинчи марта жаҳон чемпионига айланди. Финлар бундан аввал 1995, 2011, 2019 ва 2022 йилларда ҳам олтин медалларни қўлга киритган эди.

Швейцария терма жамоаси эса, ўз тарихида олтинчи бор жаҳон чемпионати финалига чиққан бўлса-да, ҳозиргача ҳал қилувчи баҳсларнинг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмаган. Ўтган турнирда ҳам швейцарияликлар финалда АҚШ терма жамоасига қўшимча вақтда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Мақола муаллифи

Теглар

хоккей Швейцария Финляндия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг