Финландияда Россия ва Украина ЯИМ кўрсаткичи тушгани таққосланди

Олам

image

Украина ялпи ички маҳсулоти 40 фоизга камайди, Россия иқтисодиётидаги пасайиш эса ушбу кўрсаткичдан ўн баравар кам. Бу ҳақда Финландиянинг Хельсинки университети қошидаги Александр институти илмий ходими, доцент Илмари Кяихке “Ilta-Sanomat” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Экспертнинг сўзларига кўра, санкциялар Россияга зарар етказиши ва унинг жанговар қобилиятига таъсир қилиши мумкин бўлган аломатлар йўқ.

“Агар Украинада ялпи ички маҳсулот бу йил 40 фоизга камайган бўлса, Россияда ҳали бу кўрсаткич тўрт фоиз экани ҳақида гапиряпмиз”, деди таҳлилчи.

Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси Россия иқтисодиёти санкциялар зарбасидан кейин 2022 йилнинг иккинчи чорагида барқарорлашгани ҳақида хабар берган эди. Жамғарма ҳисоботида қайд этилишича, Россия ялпи ички маҳсулоти энди 3,4 фоизга қисқариши кутилмоқда, бу аввал кутилган пасайишнинг ярмини ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг