Финалиссима Доҳада ўтказилиши мумкин

Спорт

image

Аргентина ва Испания ўртасидаги кутилаётган Финалиссима учрашуви 2026 йил 28 март куни Қатар пойтахти Доҳадаги “Лусаил” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Mundoalbiceleste” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Финалиссима учун бир неча мезбон вариантлар Майами (АҚШ), Ар-Риёд (Саудия Арабистони) ва Монтевидео (Уругвай)  кўриб чиқилган. Бироқ ҳозирча Доҳадаги “Лусаил” стадиони энг асосий номзод сифатида эътироф этилмоқда. Мазкур ўйин 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан Америка ва Европа чемпионлари ўртасидаги муҳим тўқнашув сифатида ўтказилиши кутилмоқда.

Анъанавий тарзда Европа чемпиони ва Жанубий Америка Кубоги (Copa América) ғолиби ўртасида ўтказиладиган Финалиссима учрашувида бу сафар Испания ва Аргентина терма жамоалари тўқнаш келади. Учрашувга 2022 йилги Жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтган “Лусаил” стадиони мезбонлик қилиши режалаштирилган.

Ҳозирча учрашув санаси ва жойи ҳар икки федерация томонидан расман тасдиқланмаган.

Маълумот учун, 2021 йилда бўлиб ўтган Финалиссима учрашувига Лондоннинг “Уэмбли” стадиони мезбонлик қилганди. Унда Италия ва Аргентина терма жамоалари ўзаро тўқнаш келган. Якунда Лотин Америкаси вакиллари 3-0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина Испания Финалиссима

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг