Филиппиндаги тайфун қурбонлари сони 140 нафардан ошди

Олам

image

Марказий ва жанубий Филиппин оролларига ёпирилган “Калмаэги” тайфуни оқибатида камида 140 киши ҳалок бўлди, яна 127 нафар инсон бедарак йўқолган. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат маълумотларига таяниб, AFP хабар берди.

Қайд этилишича, Филиппин фуқаролик мудофааси миллий бошқармаси 114 нафар қурбон ҳақида маълумотни тасдиқлаган. Бироқ Себу провинцияси расмийлари яна 28 кишининг ўлими ҳақида хабар берган. 

“Associated Press” маълумотига кўра, Филиппин Президенти Фердинанд Маркос мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилган.

Қайд этиш жоиз, “Калмаэги” тайфуни кучли жала ва довул билан бирга келган. Соҳил яқинидаги ҳудудлардан қарийб 400 минг киши эвакуация қилинган. Денгиздаги тўлқинлар баландлиги 4 метргача кўтарилган. Тайфун ҳозир Вьетнам томон силжимоқда.

Филиппин ҳудудига ҳар йили ўртача 20 та турли кучдаги тайфун келади. 2025 йилда уларнинг сони кўпайган ва йил охиригача яна 3-5 та тайфун кузатилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филиппинда содир бўлган “Калмаэги” тайфуни оқибатида камида 66 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тайфун Филиппин Фердинанд Маркос Калмаэги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг