Филиппинда ҳарбий самолёт машғулот вақтида ғойиб бўлди

Олам

image

Бугун, 4 мартга ўтар кечаси тактик тунги амалиётлар машғулотлари чоғида Филиппин Ҳарбий-ҳаво кучларининг (PAF) FA-50 қирувчи самолёти ғойиб бўлди. Бу ҳақда “Philstar Global” хабар берди.

Маълумотларга кўра, кўзланган ҳудудга етиб боришдан бир неча дақиқа олдин самолёт билан алоқа узилган. Миссияда иштирок этган бошқа самолётлар Филиппиндаги Себу оролига етиб борган, лекин, FA-50 қирувчи самолёти манзилга келмаган. Йўқолган самолёт билан алоқани қайта тиклашга бир неча бор уринишган, бироқ бунинг иложи бўлмаган.

Расмийларнинг айтишича, ҳозирда йўқолган самолёт ва унинг экипажини топиш бўйича қидирув ишлари олиб борилмоқда. Бироқ самолёт бортида қанча ходим бўлганлиги ва алоқа узилган аниқ жой ҳақида маълумот берилмаган.

Билдирилишича, тезкор қидирув ходимлари йўқолган қирувчи самолётни топиш учун барча мавжуд ресурслардан фойдаланган ҳолда кенг қамровли ва пухта қидирув операцияларини ўтказмоқда.

“Бизнинг асосий ташвишимиз самолёт экипажининг хавфсиз қайтишидир. Биз ҳарбийларимизни ва самолётни тез орада топишга умид қиламиз ва сиздан ушбу муҳим вақтда биз билан бирга ибодат қилишингизни сўраймиз. Қўшимча маълумотлар мавжуд бўлганда тақдим этамиз”, деган PAF ўз баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Судан давлатининг пойтахти Хартум шаҳрида ҳарбий самолёт қулаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Филиппин ҳарбий самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг