Фил сабабли Таиланд ва Шри-Ланканинг муносабатлари совуқлашди

Олам

image

Фил Таиланд ва Шри-Ланка ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашишига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Мир 24” хабар берди.

Маълум бўлишича, ўтган асрнинг 90-йиллари охирида Таиланд қироли Шри-Ланкага учта фил совға қилган. Аммо ушбу филлардан бирига ёмон муносабатда бўлинган. 

Гап шундаки, Муту Ражу исмли фил боласи мамлакат жанубидаги ибодатхонага жойлаштирилган. У ерда у маъбад қолдиқлари ва черков идишларини ташиш учун юкланган ҳайвон сифатида ишлатилган. 

Ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари ибодатхонага келиб, жониворларга ғамхўрлик қилинмаётганини аниқлаган.

Таиланд ҳукумати бундан хабар топиб, қиролликнинг Шри-Ланкадаги элчиси дарҳол оролнинг жанубига етиб келган. Шри-Ланка ҳукумати қироллик совғаси қадрланмаганини тан олган. Қиролга расмий узр сўраш хати юборилган. Таиланд ҳукумати филни қайтаришни талаб қилган, шундан сўнг шри-ланкаликлар рози бўлишга мажбур бўлган.

Маълумот учун, фил ҳар икки халқ учун муқаддас ҳайвон ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шри-Ланка Таиланд фил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг