FIFA янги трансфер қоидаларини ишлаб чиқди

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси президенти Жанни Инфантино жаҳон футболи трансфер бозорида ўзгаришлар бўлишини маълум қилди. Инфантинонинг айтишича, FIFA томонидан жорий этиладиган янги қоидалар клублар ўртасидаги тўловларни янада шаффоф бўлишини таъминлайди

“FIFA ахборот марказининг қоидалари тасдиқланди, бир неча йил аввал тизимни ислоҳ қилиш доирасида иш бошланган эди. Энди трансферлар билан боғлиқ барча тўловлар ахборот марказ орқали амалга оширилади. Ишни футболчиларни тарбиялаган клубларга товон пули масалаларини ҳал қилишдан бошлаймиз. Қилаётган ўзгаришларимиз кичик клубларнинг ривожланишига имкон беради. Футболга ҳисобдорликка асосланган, даромадларнинг адолатли қайта тақсимланишини қўллаб-қувватлайдиган трансфер тизими керак.  Биз буни назорат қилмоқчимиз, пул керакли жойга кетишига ишонч ҳосил қилмоқчимиз”, дейди Инфантино FIFA кенгаши йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида.

FIFA'нинг янги қоидиларига асосан агентларга ажратмалар ва бир клубдан бошқасига пул ўтказиш FIFA ахборот маркази орқали амалга оширилади.

Маълумот учун, FIFA'нинг янги қоидалари 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг