Номимиз улуғ, супрамиз қуруқ - Президент
Жамият
−
20 Январь 2020
8781Бугун, 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашди. Унда Президент қонунчилик механизми ва кадрлар салоҳияти ҳақида гапириб ўтди.
“Бизнинг номимиз улуғ, супрамиз қуруқ. Ички қонунларимиз 80-йиллар даражасида, лекин қонунни ўзгартириш мумкин. Қуйи ва ўрта поғонадаги кадрларимизнинг билими 75-йиллар талабига жавоб беради. Улар билан биз ислоҳот қила олмаймиз. Шуни билинглар. Қандай бўлмасин, биз барибир ёшларга мурожаат қилаверамиз”, дейди Мирзиёев.
У шунингдек, ёшларни тарбия қилиш осон эмаслиги, айрим ёшлар техника тилларини билсада, сабр тоқат билан халқ билан мулоқот қилишни, одамларнинг дардини тушуниб етмаётганлини айтди.