FIFA раҳбари Ўзбекистон терма жамоалари марказининг қурилишини кўздан кечирди

Спорт

image

Бугун, 6 май куни Халқаро футбол ассоциацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино FIFA кўмагида Тошкент вилоятида қад ростлаётган Ўзбекистон Терма жамоалари марказини кўздан кечириш учун қурилиш майдонига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.

Инфантинога мазкур базадан ўрин олган объектлар, хусусан, 4 та гибрид футбол майдони, 280 ўринли меҳмонхона, ёпиқ бассейн, илмий-методик марказ, тиббий пункт, ресторан ва конференцзаллари лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Авваллари терма жамоалар учун база қуриш орзу бўлгани, эндиликда мана шу лойиҳа натижасида барча ёш тоифасидаги терма жамоалар, хусусан, миллий ва олимпия жамоаси ҳам шу ерда йиғин ўтказиш имконига эга бўлиши таъкидланди.

Бундан ташқари, ушбу марказни халқаро стандартлар асосида бунёд этиш, жиҳозлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида бир нечта давлатларнинг тажрибаларидан кенг фойдаланилаётгани қайд этилди.

Ташриф давомида футболчилар истиқомат қиладиган меҳмонхонанинг янги биносига биринчи пойдевор қуйиш тадбири бўлиб ўтди. Жанни Инфантино ушбу база кўп йиллар Ўзбекистон терма жамоаларининг муваффақиятига хизмат қилишига тилак билдирди. Шунингдек, Осиё кубогида зафар қучган Ўзбекистон У-20 терма жамоаси билан учрашув ташкил этилди. ФИФА Президенти Ўзбекистон ёшлар жамоасини Осиё чемпионлиги билан самимий табриклаб, Аргентина майдонларида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида омад тилади. 

Жанни Инфантинога ёшлар терма жамоасининг махсус футболкаси топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол Жанни Инфантино FIFA раҳбари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made