FIFA Президенти коронавирусга чалинди
Спорт
−
28 Октябрь 2020
3688Кеча, 27 октябрь куни FIFA Президенти Жанни Инфантинода коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берган.
Инфантинода коронавирус аниқлангач, у ўзини изоляция қилган.
FIFA маълумотларига кўра, Инфантинода коронавируснинг енгил аломатлари кузатилмоқда. У камида ўн кун карантинда ўтиради.
"Сўнгги бир неча кун ичида FIFA Президенти билан алоқада бўлган барча одамлар тегишли равишда хабардор қилинган ва зарур чораларни кўришга даъват этилган", дейилган баёнотда.
Маълумот учун, Инфантино 2016 йилнинг февраль ойида FIFA Президенти этиб сайланган. У ташкилотдаги кўплаб коррупция можароларидан сўнг истеъфога чиққан Йозеф Блаттернинг ўрнини эгаллаган.
LiveБарчаси