FIFA Эронни ЖЧда ўйнашдан бош тортгани учун жазолаши мумкин

Спорт

image

Эрон терма жамоаси 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортгани учун 320 минг доллар миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда “Sport bible” хабар берди.

Кеча, 11 март куни Эрон спорт вазири Аҳмад Донямали терма жамоа турнирда қатнаша олмаслигини маълум қилди. FIFA қоидаларига кўра, мусобақа бошланишидан 30 кундан кам вақт қолганда турнирдан чиқиш 250 минг Швейцария франки (тахминан 320 минг доллар) миқдоридаги жаримага сабаб бўлади.

Бироқ шунга қарамай Эронни мундиални тарк этиши ҳали расман ўз тасдиғини топмади. Ҳозирча фақат вазирлик ва федерация расмийлари бу ҳақида гапирмоқда. FIFA ҳам ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирмаган.

Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олган ва улар “Г” гуруҳида Бельгия, Миср ҳамда Янги Зеландия билан тўқнаш келиши керак эди. Ушбу учрашувларнинг барчаси АҚШда ўтказилиши режалаштирилган.

Эрон ўрнига қайси жамоа турнирда қатнашиши масаласи ҳозирча очиқ қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож Эрон терма жамоаси 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкинлигини маълум қилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Жаҳон чемпионати FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг