FIFA йилнинг энг яхши футболчиси унвонига номзодларни маълум қилди

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 2020 йилнинг энг яхши футболчиси унвонига учта номзодни эълон қилди

Рўйхатдан "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси, "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовский жой олган. 

Энг яхши дарвозабон соврини учун эса "Ливерпуль"дан Алиссон Бекер, "Бавария"дан Мануэль Нойер ва "Атлетико"дан Ян Облак кураш олиб боради.

"Лидс" бош мураббийи Марсело Бьелса, "Бавария" устози Ханс-Дитер Флик ва "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп йилнинг энг яхши мураббийи унвонига номзодлар ҳисобланади.

Шунингдек, Пушкаш (йилнинг энг чиройли голи учун) мукофотига номзодлар ҳам маълум бўлган. Номинацияга Луис Суарес ("Атлетико"), Жоржиан Де Арраскаэта ("Фламенго") ва Сон Хин Мин ("Тоттенхэм") киритилган.

Тақдирлаш маросими 17 декабрь куни онлайн форматда ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг