FIDE Жаҳон кубоги: Жаҳонгир Воҳидовда ғалаба, Синдоров ва Абдусатторовда дуранг натижа

Спорт

image

Россиянинг Сочи шаҳрида давом этаётган FIDE Жаҳон кубогида 1/32 финал босқичининг дастлабки беллашувлари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон номидан иштирок  этаётган Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Абдусатторов дуранг натижа қайд этган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов ғалаба қозонди. 

Жаҳонгир Воҳидов 1/16 финал йўлланмаси учун ўтказилган илк баҳсда россиялик Павел Понкратовни мағлубиятга учратди. Жавоҳир Синдоров перулик Хорхе Кори, Нодирбек Абдусатторов эса турнир фаворитларидан бири нидерландиялик таниқли гроссмейстер Аниш Гири билан дуранг ўйнади. Бугун шахматчилар иккинчи партияда тўқнаш келишади. Агар икки партия натижасига кўра дуранг бўлиб қолган тақдирда қўшимча “тай-брек” ўйналади.

Аввалги босқичда Нодирбек Абдусатторов (2633) ҳиндистонлик Аравинд Читамбарам устидан (2641) 1,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов ва Жавоҳир Синдoров айнан “тай-брек”да турнир фаворитларини мағлуб этишнинг уддасидан чиққан эди. Воҳидов (2534) ушбу босқичнинг иккинчи даврасида Лениер Домингесни (2758) 3:1 ҳисоби билан мағлуб этган бўлса, Синдoров (2558) учинчи раундда Алиризо Фирузжа (2759) устидан 3,5:2,5 ҳисобида зафар қучган.

Умумий мукофот жамғармаси 1 892 500 долларни ташкил қилувчи турнир ғолиби 110 000 долларга эга бўлади. Мусобақа 8 августга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Воҳидов Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов FIDE Жаҳон кубоги

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг