FIDE Жаҳон кубоги: Синдоров ва Абдусатторов мағлубиятга учради

Спорт

image

Россиянинг Сочи шаҳрида давом этаётган FIDE Жаҳон кубогининг 1/16 финал босқичида Ўзбекистон номидан иштирок этаётган Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Абдусатторов биринчи беллашувда мағлубиятга учради. 

Биринчи партия ёш гроссмейстерлар учун омадсиз якунланди. 16 ёшли Синдоров польшалик халқаро гроссмейстер Пиорун Касперга, 17 ёшли Абдусатторов эса озарбайжонлик гроссмейстер Васиф Дурарбайлига ютқазиб қўйди. Ўзбекистонлик ҳар икки шахматчи оқ доналарда ўйнаганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Иккинчи партия баҳслари бугун, 23 июль куни ўтказилади.

Маълумот ўрнида, умумий мукофот жамғармаси 1 892 500 долларни ташкил қилувчи мусобақа ғолиби 110 000 долларга эга бўлади. Мусобақа 8 августга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов FIDE Жаҳон кубоги

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг