Февралнинг охирги ҳафтасида қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
21 Февраль 2022 17995 1 дақиқа
Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича баҳорий илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Кундуз куни ҳарорат 18-21 даража илиққача кўтарилади, ушбу кун меъёридан 7-9 даражага юқоридир.
Эртадан иш ҳафтасининг охиригача Кавказдан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда, бунда республиканинг айрим жойларида вақти-вақти билан бироздан ўртачагача бўлган ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 4-9 даража илиқ, кундуз кунлари 13-18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, бу иқлимий меъёрдан юқоридир.
Пойтахтда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда, фақат 25 февраль, жума куни бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Live
Барчаси8 нафар хитойлик Байкал кўлига чўкиб кетди
22 Февраль