“Фергюсон менга инсон сифатида ёқмайди” — Ҳабиб Нурмуҳамедов рақиби ҳақида ўз фикрларини айтди

Спорт

image

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Тони Фергюсон билан яқинда бўлиб ўтадиган жанги ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

Россиялик спортчи рақибини ёқтирмаслигини маълум қилган, аммо унинг жанг санъати бўлмиш Эль-Кукуй усулини мақтаган.

“Бу UFC учун, мухлислар учун, мен учун, Тони учун жуда муҳим жанг... Шу сабабли ҳам биз шартнома имзоладик. Ўйлайманки, биз апрель ойида ва ниҳоят жанг ўтказамиз.

Тони — яхши спортчи. Унга қарши ҳеч қандай хусуматим йўқ, бироқ у менга инсон сифатида ёқмайди. Унинг нималар ҳақида фикрлаётгани, нималар ҳақида ўйлаётганига тушунмаяпман ва бу мен учун қизиқ ҳам эмас. Бор эътиборимни бўлажак жанга қаратаман ва қафас ичига киргач, ўз ишимни бажараман”, — дея ўз фикрларини билдирган Ҳабиб Нурмуҳамедов. 

Эслатиб ўтамиз, жанг 2020 йилнинг 18 апрель куни Лас-Вегасда ўтказилиши режалаштирилган.

Сарвар Раҳимов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хабиб Нурмуҳамедов

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг