“Фенербаҳче” Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда – ОАВ

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Туркиянинг етакчи клубларидан бири – “Фенербаҳче”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Ajansspor” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Фенербаҳче” 30 ёшли ҳужумчига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни трансфер қилиш борасида дастлабки қадамларни ташлаган.

Айни пайтда Элдор Шомуродовнинг амалдаги клуби “Истанбул Башакшеҳир” футболчининг трансфер баҳосини 15 миллион еврогача оширишни режалаштирмоқда.

“Истанбул Башакшеҳир” ўтган ёзда Шомуродовни ижара асосида ўз сафига қўшиб олган ва жорий йилнинг февраль ойида ўзбекистонлик ҳужумчининг шартномасини Италиянинг “Рома” клубидан 5,8 миллион еврога сотиб олган эди.

2025-2026 йилги мавсумда Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурарига айланди. У чемпионат доирасидаги 34 та учрашувда 22 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг бир нечта клублари ҳам Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг