Федор Емельяненко икки жангдан кейин ўз фаолиятини якунлайди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Россиялик жангчи Федор Емельяненко карьерасини икки жангдан сўнг якунлайди. Бу ҳақда Bellator ташкилоти президенти Скотт Кокер матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз Федор билан бироз гаплашдик. Фаолиятини якунлашига қадар унинг иккита жанги қолганини тушунамиз, бу унинг хайрлашиш сафари. Аммо биз ушбу иккита жанг томошабинлар олдида бўлишини истаймиз. Шунинг учун биз ушбу имкониятни кутмоқдамиз”, дейди у.

Емельяненко 44 ёшда, у  жанговар самбонинг Pride FC версияси бўйича оғир вазн тоифасида тўрт карра жаҳон чемпиони, Ring бўйича икки маротаба, WАММА версиялари бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони ва тўққиз карра Россия чемпиони ҳисобланади.

Россиялик ўзининг сўнгги жангини 2019 йилнинг декабрида ўтказиб, Япониядаги Bellator турнирида америкалик Квинтон Жексонни нокаутга учратди. Умумий ҳисобда Емельяненко ҳисобида 39 ғалаба ва олтита мағлубият бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг