Фёдор Бондарчукнинг онаси актриса Ирина Скобцева вафот этди

Маданият-санъат

image

Россия Федерацияси халқ артисти Ирина Скобцева 93 ёшида вафот этди. Бу ҳақда актрисанинг ўғли Фёдор Бондарчук асос солган Арт Пиcтурес компанияси Матбуот хизмати хабар берди. 

"Биз ўлим фактини тасдиқлаймиз, ҳозирча тафсилотлар йўқ", дейди манба. 

Ирина Скобцева - рус актрисаси. У 1974 йилда Россия Федерацияси халқ артисти унвони билан тақдирланган.  У "Сережа ", "Зигзаг удачи", "Любовь земная" ва бошқа фильмларда суратга тушган. У актёр Сергей Бондарчукнинг беваси, Фёдор Бондарчукнинг онаси.

Ирина Скобцева 1927 йилда Тулада туғилган. Битиргандан сўнг, у Москва бадиий театр мактабига ўқишга кирди, 1956 йилда кинода илк дебют ролини ижро этди. 1959 йилда у режиссёр Сергей Бондарчук билан турмуш қурди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фёдор Бондарчук Ирина Скобцева

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар