Фазлиддин Ғоибназаров арманистонлик боксчи устидан ғалаба қозонди
Спорт
−
05 Декабрь 2020 9591 1 дақиқа
Бугун, 5 декабрь куни ўзбекистон боксчи Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказди.
Жанг Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтди. Ғоибназаровга арманистонлик Манук Диланян (11-4-1, 4 КО) рақиблик қилди.
Жангнинг бошидан Ғоибназаров устунлик қилди. Саккиз раундлик жангнинг 3-раундида ўзбекистонлик боксчи рақибининг жигарига жиддий зарба берди.
Ҳакамлар бутун жанг давомида устунлик қилган ўзбекистонлик боксчини бир овоздан ғолиб деб эълон қилишда.
Ғоибназаров сўнгги бор 2019 йил декабрда жанг ўтказган ва украиналик Владислав Барановни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь