5 нафар ўзбекистонлик боксчи чорак финалга йўлланма олди

Спорт

image

Бокс бўйича Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида тўққизинчи кун беллашувларида ўзбекистонлик беш спортчи чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Кеча, 17 сентябрь куни энг оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов украиналик рақибига қарши чорак финал йўлланмаси учун жанг қилди.

Цонте Рогавага қарши баҳс олиб борган Жалолов аниқ ва кучли зарбалари билан барчанинг диққат-эътиборини тортди. Бу эса ҳакамларнинг якуний қарорида ўз исботини топмасдан қолмади ва Жалолов ҳам чорак финал масаласини ижобий ҳал қилди.

Бугун, 18 сентябрь куни 5 нафар ўзбекистонлик боксчи чорак финал босқичида жанг олиб боради. Қуйида мусобақани давом эттираётган вакиллар ёдга олиб ўтамиз:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
+91 кг: Баҳодир Жалолов


Мақола муаллифи

Теглар

Екатеринбург

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг