Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги Германияда ҳам нишонланди
Олам
−
10 Май 2019
95489 май – Хотира ва қадрлаш куни Германия пойтахти Берлинда ҳам нишонланди. Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 74 йиллигига бағишланган маросимда Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчиси Набижон Қосимов иштирок этди. Бу ҳақда айни вақтда Германияда бўлиб турган QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.
Германия пойтахтининг Трептов боғи ва Тиргартен ёдгорлик мажмуасида 1941-1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида номаълум солдат ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
Тадбирда урушда омон қолган фахрийлар, Германия Ҳукумати аъзолари, Берлинда жойлашган дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳамда кенг жамотчилик иштирок этган.
Тадбир қатнашчилари орасида Ўзбекистонни яхши таниган, билган кишилар у ҳақида ўзларининг илиқ таасуротлари билан ўртоқлашдилар.
Шунингдек, урушда ҳалок бўлган ватандошларимиз ёди учун Қуръон тиловат қилинди.
LiveБарчаси