Фарзандли бўлганлар суюнчи пулини карантиндан кейин олади

Жамият

image

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг қўшма қарори билан карантин давридаги қўшимча чоралар тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Қўшма қарорга мувофиқ, карантин даврида ногиронлик муддати тугайдиган фуқароларни қайта кўрикдан ўтказмасдан, ногиронлик муддатлари автоматик тарзда узайтирилган ҳолда пенсия (нафақа) тўловлари давом эттирилади.

Шунингдек, карантин даврида пенсия ва нафақа (жумладан, дафн маросими ва бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа)ларга ҳуқуқи пайдо бўлган фуқароларга, карантин тадбирлари тугагандан кейин 1 ой давомида Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат этиш ҳуқуқи тақдим этилади, бунда уларга пенсия (нафақа)лар карантин чекловлари давридаги ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинланади.

Банк пластик карталари ва ишончнома орқали пенсия (нафақа) олаётган ҳамда тайинланган пенсия (нафақа)га бўлган ҳуқуқини тасдиқлаш муддати келган, шахсни тасдиқловчи ҳужжати (паспорт) муддати тугаган фуқаролардан ҳужжат талаб этмасдан, тўлов муддатлари 4 ой муддатга узайтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг