ТИВ Қозоғистонга кетаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга бораётган ёки унинг ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига эслатма билан чиқди.

Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида совуқ тушиши, қор ёғиши ва ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли йўлларда кутилмаган ҳолатлар содир бўлиши мумкинлиги муносабати билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида мазкур мамлакатга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Оқмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-45-87, +7-777-218-20-10 (Telegram, Whatsapp, Imo); Ақтау шаҳридаги бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51); Олмаота шаҳридаги бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг