Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори қамоққа олинди
3-саҳифа
−
10 Февраль 2023
15471Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКда ўтказилган ўрганиш якунларига кўра, аниқланган жуда кўп миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар ҳамда бюджет маблағларининг сарф қилинишида белгиланган талабларнинг қўпол равишда бузилганлик ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Ҳозирда ДХХ тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, “Док-1 Макс” ва “Амбронол” сиропининг ножўя таъсири сабабли “ўткир буйрак етишмовчилиги” ташхиси билан болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида бир қатор мансабдор шахслар қамоққа олинган.
Хусусан, тўпланган далиллар асосида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори Сардор Кариев ҳамда содир этилган жиноятларга алоқадор бўлган унинг бир нечта жиноий шериклари иш бўйича гумон қилиниб ушланиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Дастлабки тергов давомида сифатсиз дори воситаларини Ўзбекистонга импорт қилиб, истеъмолга чиқарилишига рухсат берган масъуллар доирасини аниқлаб, ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришга қаратилган комплекс тергов-тезкор ҳаракатлари ва тегишли экспертизалар ўтказилмоқда.
LiveБарчаси