Фарғоналик футболчи ҳамкасбларининг карталаридан пулларини ўзлаштирди

3-саҳифа

image

Фарғоналик футболчи ҳамкасбларининг банк карталаридан пулларини ўзлаштириб олди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази маълум қилди. 

Қайд этилишича, профессионал футбол клуби футболчилари Жиззах вилоятида Қ.Б. ва Сурхондарё вилоятида А.С. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк карталаридаги умумий 18 341 250 сўм пулларини ечиб олинганини билдирган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс футбол клуби аъзоси – Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи 2004 йилда туғилган М.М. экани аниқланган.

Маълум бўлишича, М.М. ушбу жиноятни футбол клуби жамоаси машғулотлар ўтказган вақтда футболчилар буюмларини қолдирганидан фойдаланиб, телефонга банк картаси уланган SIM-карталарни ўзининг қурилмасига ўтказиб, SMS-хабарномаларни қўлга киритиш йўли билан амалга оширган.

Ҳозирда М.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг