Фарғонадаги “заправка”да Damas ёниб кетди
3-саҳифа
−
14 Октябрь 2025 5416 1 дақиқа
Фарғона вилоятидаги газ “заправка”лардан бирида метан қуйиш жараёнида Damas ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 13 октябрь куни соат 13:51 да Олтиариқ тумани, “Беруний” МФЙ Полосонобод кўчасида жойлашган “Eco Metan” МЧЖга қарашли газ “заправка” ичида метан қуйиш жараёнида Damas русумли автомобилни ташқи кузуф қисми қисман ёнган. Ёнғин қисқа фурсат ичида “Eco Metan” МЧЖ ишчи хизматчилари ва ҳайдовчилар томонидан бирламчи ёнғин ўчириш воситалари орқали ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ, унинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида юк автомобили ёниб кетганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025