Фарғонадаги ЙТҲда бир яшар гўдак вафот этди

Жамият

image

Фарғона туманида Matiz ҳайдовчиси ҳушёрликни йўқотиши оқибатида  унинг 1 ёшли қизи вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий ийлнинг 17 февраль куни фуқаро М.Д. Matiz автомобилини Аввал-Водил йўлининг 15 километрида бошқариб кетаётиб, автомобиль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги терак дарахтига урилган. Оқибатида, автомобильа бўлган ҳайдовчининг 1 ёшли қизи тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Бундан ташқари, ҳайдовчи М.Д. йўловчилар ҳайдовчининг турмуш ўртоғи М.М. исмли аёл ва қайнисинглиси АЗ. лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг