Фарғонадаги ЙТҲда 3 нафар 17-18 яшар йигитлар ҳалок бўлди 

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Фарғонада ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган, 2005 йилда туғилган “ҳайдовчи” бошқарувида бўлган Nexia йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда ҳайдовчи ва яна икки киши вафот этган. Бу ҳақда Миллар информацион дастурида хабар берилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 июнь куни соат тахминан 00:25 да Боғдод тумани ҳудудидаги йўлда шу туманнинг Бекобод қишлоғида яшовчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 2005 йилда туғилган “ҳайдовчи” Nexia’ни бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Машина эса йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида, ҳайдовчи ҳамда машинада бўлган 2004 ва 2005 йилда туғилган икки нафар йўловчи ҳам вафот этган.

Бундан ташқари, автомобиль салонида бўлган 2004 йилда туғилган йўловчи чап оёқ синиши тан жароҳати билан, 2005 йилда туғилган яна бир йўловчи ўнг оёқ синиши тан жароҳати билан ва 2004 йилда туғилган йўловчи эса бош мия жароҳати билан шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

489

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг