Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди
3-саҳифа
−
27 Декабрь 2022
3740Кеча, 26 декабрь куни соат 20:10 ларда Фарғона шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди ва йўлни кесиб ўтаётган пиёда ҳалок бўлди. Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Ёрмозор кўчасидан ўтган 4Р-112 “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг 218-километрида содир бўлган. 1974 йилда туғилган фуқаро “Нексия” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 1973 йилда туғилган шахсни уриб юборган. Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқарма Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси