Фарғонадаги боғчада болани юқори кучланишли ток урди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида болани юқори кучланишли ток ургани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.

Қайд этилишича, масъулларнинг совуққонлиги оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етган. Ушбу ҳолат Болалар омбудсмани сўрови асосида прокуратура органлари томонидан ўрганишга юборилган.

Боланинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда унинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан Болалар омбудсмани ўз кузатувларини бошлаган.

Хабарда бу борада қўшимча тарзда ахборот берилиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Бухоро туманида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Х.Ў. га қарашли бўлган мактабгача таълим ташкилотида 2023 йилда туғилган Ш.Ш. тарбиячининг эътиборсизлиги туфайли электр токи уришидан вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона ток уриши Болалар омбудсмани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг