Фарғонада “Жигули”га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди

Жамият

image

Фарғона вилояти Қува туманида  “Жигули”га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кеча, 22 май куни соат 19:20 ларда Фарғона вилояти Қува тумани “Пахтакор” МФЙда жойлашган “Шаффоф” номли автотранспорт воситаларига газ қуйиш шохобчасида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи Т.А. бошқарувидаги “ВАЗ-2101” русумли автомобилга ўрнатилган газ баллон газ тўлдирилаётган вақтида портлаб кетган. 

Оқибатда унинг  яқинида турган фуқаролар — 32 ёшли Т.Ф. ҳамда 58 ёшли А.Х.лар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. 

Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг