Фарғонада “замҳоким” 8 минг доллар билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
05 Декабрь 2025 9222 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Боғдод туманида ҳоким ўринбосари 8 минг доллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департменти томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Боғдод тумани ҳоким ўринбосари 8 минг АҚШ долларини олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида аниқланишича, ушбу мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Бешариқ туманида яшовчи фуқаро томонидан “электрон онлайн аукцион” савдо платформаси орқали ижара ҳуқуқи асосида ютиб олинган 2,4 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда ушбу ҳокимлик вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида ҳоким ўринбосари, Навоий вилоятида ҳоким ёрдамчиси қўлга олинганди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль