Фарғонада ўқишга киритишни ваъда қилган талаба ва институт ходими ушланди
3-саҳифа
−
29 Июль 2021
4432Фарғонада фуқарони пул эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган талаба ва институт ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қўқон педагогика институти талабаси З.А. фуқаро Қ.ни танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 5 000 АҚШ долларини олган вақтда ушланган.
Қайд этилишича, З.А.нинг кўрсатмасига биноан давом этган тадбирда фуқаро Қ.дан олинган пулларни Қўқон педагогика институтнинг сиртқи бўлими бош мутахассиси Х.Б. олган вақтда ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси