Фарғонада уч кишининг устига машина ҳайдаб, ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилди
3-саҳифа
−
18 Май 2021
12095Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судида кеча, 17 май куни 3 нафар шахсни ўлдиришда ва икки нафар шахсни ўлдиришга суиқасд қилишда айбланган Қува туманида яшаган А.З.га оид жиноят иши мазмунан кўриб якунланди.
Айбловга кўра, судланувчи А.З. ўтган йил 7 ноябрда бошқарувидаги 40 К 268 АА давлат рақамли, Маtiz русумли автомашинасида Қува тумани “Иттифоқ” МФЙда беш нафар шахсни қасддан ўлдириш мақсадида уларнинг устига автомашинани ҳайдаб борган. Натижада 3 кишининг вафот этишига ва 2 нафарининг турли даражадаги тан жароҳатлари олишига сабабчи бўлган.
Суднинг ҳукмига кўра, А.З. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисмининг “а”, 97-моддаси 2-қисмининг “а” банди ва 109-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга ЖК 59-моддасининг 3-қисмига асосан ўташ учун узил-кесил 19 йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Судланувчига тегишли бўлган 40 К 268 АА давлат белгили Маtiz русумли автомашина жиноят қуроли деб эътироф этилиб, давлат фойдасига мусодара қилиниши белгиланди.
Тарафларга қонунда белгиланган муддатда ва тартибда шикоят (протест) келтириш ҳуқуқлари тушунтирилди.
LiveБарчаси