Фарғонада трансформатор ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
09 Январь 2023 5642 1 дақиқа
Фарғонада трансформатор ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Кеча, 8 январь куни Қўштепа тумани Фавқулодда “Ўқчи” маҳалласи ҳудудида жойлашган трансформаторда ёнғин чиққан.
Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:00 да етиб борган, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан трансформатор электр тармоғидан узилгандан сўнг ёнғин соат 18:08 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги корхона цехида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь