Фарғонада сохта ДХХ ходими ушланди

3-саҳифа

image

Фарғонада товламачилик йўли билан вилоятдаги туманлардан бирининг халқ таълими бўлими мудиридан пора олган мактаб директор ўринбосари ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берган.

Қайд этилишича, Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари Т.И. вилоятдаги туманлардан бирининг халқ таълими бўлими мудири У.Р.га ўзини "ДХХ вилоят бошқармаси масъул ходими" сифатида таништириб, унинг устидан ариза тушганлигини маълум қилган. 

Т.И. бўлим мудирига у ҳар ойда мактаб директорларидан пул талаб қилиб келаётганини, яқинда юқори лавозимга қўйилган аёлдан катта миқдорда пора олганини исботловчи аудио ва видео ёзувлар борлигини айтиб, уни жавобгарликдан қутқариб қолиш эвазига 15 миллион сўм талаб қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар томонидан ўтказилган тадбирда Т.И. кўрсатиб ўтилган миқдордаги пулни олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Т.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг