Фарғонада сохта банк ходими ушланди

3-саҳифа

image

Фарғонада кредит олиб беришни ваъда қилган сохта банк ходими ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Риштон туманида Telegram'да "Агробанк бош офиси" номли аккаунт фойдаланувчиси фуқаро А.А.га ўзини банк ходими деб таништириб, Агробанкдан йиллик 27 фоиз миқдорида 10 миллион сўм кредит чиқариб беришни айтган. 

У 2 та банк картаси маълумотларини олиб, ундаги жами 12 млн 400 минг сўм пулларни ўзлаштириб, ғойиб бўлган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни талон-торож қилган шахс Тошкент вилоятида яшовчи К.Д. экани аниқланган.

Маълум бўлишича, К.Д. олган пулларини онлайн қимор ўйинларига сарфлаб юборган.

К.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг