Фарғонада ота қизини уриб ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
06 Июнь 2022
22591Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ота қизи йигит билан машинада учрашгани учун уни калтаклаши оқибатида у вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 4 июнь куни Учкўприк тумани, Турғоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Қ.Ш. вояга етмаган қизи (2006 йилда туғилган, мактаб ўқувчиси) тунги вақтда Spark автомобилида бир йигит билан яширин равишда учрашувга чиққанлигини билиб қолган.
Ушбу ҳолатдан ғазабланган ота қизини бош қисмига бир неча маротаба урган. Олган тан жароҳати таъсирида қиз ҳушини йўқотган. Ота қизини юзига сув сепиб, ҳушига келтирган ва бошқа ўша йигит билан гаплашмаслигини тайинлаган.
Шундан сўнг, қиз ётоқхонасига кириб кетган ва олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда Учкўприк тумани ИИБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси