Фарғонада Мудофаа бўлими бошлиғи пора билан ушланди
3-саҳифа
−
27 Март 2022
15097Фарғонада фуқарони танишлари орқали ҳарбий қисмлардан бирига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ доллари олган Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Давлат хафсизлик хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, вилоят туманларидан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи 1998 йилда туғилган фуқарони вилоятдаги ҳарбий қисмлардан бирининг оркестрига танишлари орқали ишга киритиб қўймоқчи бўлган.
Бунинг эвазига эса фуқародан 2 000 доллар олган.
Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси