Фарғонада мудҳиш ЙТҲ: “Москвич” пиёданинг ўлимига сабаб бўлди
Жамият
−
06 Февраль 2022
6016Жорий йилнинг 3 февраль куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида "Москвич" автомобили қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 февраль куни фуқаро С.А. бошқарувида бўлган "Москвич" автомобилини Алишер Навоий кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган М.А.ни уриб юборган.
Оқибатда М.А тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
"Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.
LiveБарчаси