Фарғонада мудҳиш ЙТҲ: 4 киши вафот этди
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 2021 10006 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Фарғона вилоятида “Жигули” ва Nexia-2 иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда тўрт киши вафот этди ва 3 киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 22:00 атрофида вилоятнинг Фурқат тумани Қўқонбой қишлоғи ҳудудидан ўтувчи А-376 Қўқон–Жиззах автомобиль йўлининг 10-километрида содир бўлган. 29 ёшли Н.Д. бошқарувидаги Nexia-2 автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб, 36 ёшли Ю.М. бошқарувидаги VAZ-2105 (“Жигули”) автомобили билан тўқнашган.

Оқибатда Nexia-2 ҳайдовчиси Н.Д. ва йўловчиси Р.О. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида, яна икки йўловчи – Р.К. ва М.Ғ. эса шифохонада вафот этган. VAZ-2105 автомобили ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи Фурқат тумани шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель