Фарғонада MAN ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор.
Жамият
−
22 феврал 2021 7774 1 дақиқа
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида “MAN Trailer” автомобили ҳайдовчисининг ухлаб қолиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ёзёвон туманида кеча, 21 февраль куни соат 06:40 ларда фуқаро С.А. “Янгибўстон” маҳалласи ҳудудида “MAN Trailer” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, ухлаб қолади. Оқибатда руль бошқарувини йўқотиб, автомобилни чап томонга буриб юбориши туфайли ўзи билан бир йўналишда, орқа томонида ҳаракатланиб келаётган, У.И. бошқарувидаги Nexia-2 автомобилининг йўлига кўндаланг туриб, тўқнашиб кетган. Оқибатда Nexia-2 автомобилидаги йўловчилар Қ.М. ва вояга етмаган К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Бундан ташқари Nexia-2 йўловчиси Т.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август