Фарғонада хотини ва қайнотасини пичоқлаб ўлдирган эркак ушланди
3-саҳифа
−
29 Апрель 2023 13016 1 дақиқа
Фарғона вилояти Бувайда туманида эркак рафиқаси ва қайнотасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Мillar” дастури хабар берди.
Айтилишича, туманнинг “Жилва” МФЙда яшовчи аёл оилавий жанжаллар сабаб бир неча бор ота уйига қайтиб келган. Шунга қарамай, унинг турмуш ўртоғи қайнотасиникига келиб, уни дўппослаб кетган. Шунингдек, марҳуманинг опаси синглиси эри томонидан мунтазам калтаклаб келингани, ҳатто кўричаги ёрилиб кетганида ҳам турмуш ўртоғи шифокор чақирмаганини таъкидлаган.
Эркак хотини ва икки нафар фарзандини олиб кетиш учун келганида рад жавобини олган. Шундан сўнг у хонадонга кириб, қайнотасига пичоқ санчган. Дадасини ҳимоя қилиш учун келган қиз ҳам пичоқланган.
Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Бувайда тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025