Фарғонада оммавий жанжал! Муштумзўрлардан пичоқ, қилич ва гиёҳванд моддалар топилди
3-саҳифа
−
13 Сентябрь 2021
18644Жорий йилнинг 18 июнь куни 13:30 да Фарғона шаҳар Оқариқ кўчасида икки машина иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси икки машина эгаларининг катта жанжалига айланиб кетди. Бу ҳақда ИИВнинг “Криминал” кўрсатувида маълум қилинди.
Ҳайдовчилар бир жойда кўришиб, орани очиқ қилишга келишган. Белгилан вақтда икки томондан 20 га яқин ёш йигитлар “Тараққиёт-2001” МЧЖ ҳовлисида тўпланган. Жанжал бошланган вақтда ҳодиса иштирокчилари вазиятдан хабардор бўлган Фарғона вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси отряди, ДХХ ва Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий қисми ҳамда Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Воқеа жойидан кўплаб ўткир тиғли буюмлар: пичоқ ва қиличлар ва гиёҳванд моддалари топилган. 8 нафар шахс процессуал тартибда ушланган ва 9 нафар шахс 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзҳатилган.
LiveБарчаси